Линклар

Эрон ядровий дастури юзасидан музокаралар давом этмоқда


Австрияда Эрон ядровий дастури юзасидан ўтаётган музокаралар пайтида.

Австрияда Эрон ядровий дастури юзасидан ўтаётган музокаралар пайтида.

Эрон билан музокара олиб бораётган дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари 11 июль куни ярим тунда Теҳрон дипломатлари билан ядровий дастур юзасидан якуний шартномага эришиш масаласида учрашди.

Якуний шартнома 13 июль куни имзоланиши режалаштирилган эди. Дипломатларга кўра, 11 июль куни Венада ўтган мураккаб музокаралар пайтида шартнома матнининг 98 фоизи юзасидан муросага эришилган.

12 июль куни ўтадиган музокараларда шартнома бўйича икки-учта жиддий масалалар ҳал этилиши керак. Улар орасида шартноманинг амал қилиш муддати, БМТнинг Эронга ракета ва оддий қуроллар сотиш эмбаргосининг бекор қилиниши каби масалалар бор.

Британия, Хитой, Франция, Россия, АҚШ ва Германия Теҳроннинг атом қуролига эга бўлиш имкониятларини торайтириш мақсадида Эрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан бир неча йиллардан бери музокара ўтказиб келмоқда. Ғарб ядровий дастур чекланиши ортидан Эронга нисбатан жорий этилган санкциялар бекор қилинишини ваъда этмоқда.

XS
SM
MD
LG