Линклар

Украин армияси ҳарбийлари Донецк вилоятининг Писки қишлоғида россияпараст айирмачилар билан отишмада вайрон этилган уйни текширмоқда.

Ҳинд аёли Мадхья – Прадеш вилоятининг Орчха шаҳридан ўтувчи Бетава дарёсида тонгги ибодатни ўтамоқда.

Россиянинг Омск шаҳрида Иван Купала анъанавий байрами нишонланмоқда. Мазкур байрамни руслар оташпарастлик давридан бери нишонлаб келади. Иван Купала байрами тунда нишонланади, одамлар гулхан устидан сакраб ўтиб, кўлда чўмилади. Оташпарастлар эътиқодига кўра, бу билан одамлар гуноҳлардан покланади.

Грециядаги иқтисодий бўҳрондан сўнг Миллий банкдан пул олиш учун эрталабдан навбатда турган нафақахўр.

Босниялик аёл Сребреницада 1995 йилда қатл этилган қариндошининг тобути олдида аза тутмоқда. Сребреницада 1995 йил 11 июлда Серб армияси 8 минг мусулмонни қатлиом қилган эди. Орадан 20 йил ўтгач, шу йилнинг 11 июль куни қатлиом қилинган яна 136 мусулмоннинг жасади топилиб, қайта дафн этилди.

Украина пойтахти Киевда Днепр дарёсида чўмилаётган болалар.

Украина шарқидаги Донецк вилоятидаги отишмалар пайтида ҳалок бўлган онаси тобути олдида аза тутаётган йигит.

Украина ҳарбийси Мариуполда кўнгиллиларни тўппончадан ўқ отишга ўргатмоқда.

Ироқ шиалари қуролли гуруҳи “Исломий давлат”нинг Фаллужа шаҳридаги манзилига ракета отмоқда.

Греция. Банкоматдан пул олаётган аёл. Деворда “Қўрқувга ўрин йўқ”, деб ёзилган.

Арман полицияси зобити норозилар томонидан бунёд этиган баррикадалардан кўчани тозаламоқда. Арманистон пойтахти Ереванда электр энергияси нархи оширилишига қарши ўн минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказган эди.

XS
SM
MD
LG