Линклар

Хитой Таиланддан депортация қилинган ўйғурларни экстремистликда гумонлади


Хитойда уйғурларга босим остида яшаётгани айтиб келинади.

Хитойда уйғурларга босим остида яшаётгани айтиб келинади.

Хитой расмий ахборот агентликларининг маълум қилишича, Таиланддан Хитойга депортация қилинган 109 нафар уйғур Туркия орқали Сурияга ўтиб, “Исломий давлат” жангарилари сафига қўшилмоқчи бўлган.

Хитой томони берган маълумотга қараганда, 13 уйғур терор ҳаракатларида иштирок этганларидан сўнг Хитойдан қочган. Шунингдек, Хитой полицияси Шинжон - Уйғур мухтор ўлкаси ҳудудидаги турк тилли мусулмонларни ИД сафига ёллаш билан шуғулланувчи бир неча гуруҳни аниқлаганини иддао қилди.

9 июль куни Таиландан 170 дан ортиқ уйғур Хитойга депортация қилинган эди. Халқаро ташкилотлар депортация қилинган уйғурлар Хитой ҳукумати томонидан босимга олиниши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қочқинлар иши бўйича қўмитаси уйғурларнинг депортация қилинишини “халқаро қонунларнинг даҳшатли тарзда бузилиши”, деб атади.

Таиланддан уйғурларнинг депортация қилиниши ортидан Истанбулда ўтган норозилик намойиши иштирокчилари мазкур мамлакатнинг консулхонасини тошбўрон қилган эди.

XS
SM
MD
LG