Линклар

Руслан Чагаев WBA йўналиши бўйича чемпионлик мақомини ҳимоя қилди


Руслан Чагаев.

Руслан Чагаев.

Ўзбекистонлик ўта оғир вазндаги боксчи Руслан Чагаев WBA версияси бўйича бир йил аввал Грознийда қўлга киритган чемпионлик мақомини биринчи марта ҳимоя қилди. Германиянинг Магдебург шаҳрида 11 июль куни 36 ёшли Руслан Чагаев жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилиш учун Франческо Пьянетта билан рингга тушди. Жангнинг биринчи раундидаёқ Чагаев Пьянеттани нокаутга йўллаб, ғолибликни қўлга киритди.

Чагаевнинг 11 июлдаги рақиби 30 ёшли Франческо Пьянетта WBA рейтингидаги ўта оғир вазндаги спортчилар орасида 12-ўринда туради. У карьераси давомида ўтказган жангларида фақат бир марта - 2013 йилнинг майида украиналик Владимир Кличкога мағлуб бўлган эди. Руслан Чагаев эса Пьянеттани мағлуб қилган иккинчи боксчи бўлди.

Бу билан Чагаев ҳисобидаги ғалабалар сони биттага кўпайиб, 34тага етди. Чагаев жангларини 21 марта рақибини нокаут қилиш билан якунлаган, у икки марта мағлубиятга учраган. Бир жанг эса дўранг натижа билан тугаган.

XS
SM
MD
LG