Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:43

Жангарилар ҳужумида камида тўрт нафар Покистон аскари ҳалок бўлди


Покистон армиясига кўра, шанбадан якшанбага ўтар кечаси қабила минтақаларида жангарилар билан бўлиб ўтган тўқнашувда камида тўрт ҳукумат аскари ҳалок бўлди.

Покистон армияси чиқарган баёнотда маълум қилинишича, Афғонистон чегарасига яқин Жанубий Вазиристон минтақасида жангарилар ярим тунга яқин армия назорат нуқтасига ҳужум қилганлар.

Тўқнашувларда тўққиз нафар жангари ўлдирилди, дейилади баёнотда.

Покистон армияси ўтган йил минтақада ҳарбий амалиёт ўтказган эди.

Вазиристон Покистондаги Толибон ва ал-Қоидага алоқадор жангари гуруҳлар кучли мавқеъга эга бўлган минтақа ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG