Линклар

logo-print

"Исломий Давлат" Тикритда содир этилган қирғинга оид янги видеони чиқарди


Тикрит яқинида топилган оммавий қабрлар

Тикрит яқинида топилган оммавий қабрлар

"Исломий Давлат" (ИД) гуруҳи Ироқ шимолидаги Тикрит шаҳри яқинида шиа кўнгиллиларининг қатл этилиши тасвирланган видео суратларни чиқарди.

Интернетга қўйилган 22 дақиқалик видеода қирғин кўламини кўрсатувчи ва авваллари маълум бўлмаган тасвирлар мавжуд.

2014 йил июнида ИД қуроллилари Тикрит яқинидаги ҳарбий базада қўлга олинган 1700га яқин кадетни Саддам Ҳусайннинг собиқ президентлик саройи яқинида қатл этган эди.

Илк бор намойишга қўйилган видеода асирларнинг ялиниб-ёлвориши, юк машиналарига ортиб олиб кетилиши ва олдиндан қазилган оммавий қабрларга ётқизлиши ва бирма-бир отиб ташланиши тасвирланган.

Видео Бағдод маҳкамаси 24 шахсни осишга ҳукм этишидан тўрт кун ўтиб интернетга қўйилди.

XS
SM
MD
LG