Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:14

ШҲТ террорчиликка қарши курашда Афғонистонга ёрдам кўрсата оладими?


Афғон армияси замонавий қуролларга эҳтиёж сезаётгани айтилмоқда.
Афғон армияси замонавий қуролларга эҳтиёж сезаётгани айтилмоқда.

Расмий Кобул яқинда қурол сўраб ШҲТга аъзо Россия ва Хитойга мурожаат қилган эди. Бироқ Афғон кузатувчилари Афғонистон Россиянинг замонавий қуролларига эҳтиёж сезаётганини инкор этмаган ҳолда, ШҲТ Афғонистонда ҳеч қачон НАТО ўрнини боса олмаслигини айтмоқдалар.

Росия раҳбари Владимир Путин куни кеча Уфада ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари саммитида Афғонистонда “Исломий давлат” жангарилари фаолияти кенгайиб бораётганидан ташвиш билдирган эди.

Нафақат Путин, балки ШҲТгааъзо мамлакатлар раҳбарлари ҳам Афғонистон орқали террорчилар Марказий Осиёга таҳдид солиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам “нобарқарорликлар географиясини Афғонистондан минтиқанинг бошқа ҳудудларига кўчиши эҳтимолини инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат”, деб айтган эди.

Расмий Кобул Афғонистонни чет эллик экстремистлар фаолият майдонига айланганини тан олган ҳолда, мазкур террорчиларни хориж мамлакатлари, жумладан, ШҲТга аъзо баъзи бир ҳудудлардан Афғонистонга ўтиб келишларини айтади. Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ана шундай иддао билан чиқиш қилган эди:

“Террорчилар қаердан келадилар? Уларнинг кўпчилиги сизнинг мамлакатларингиздан ўтиб келиб, бизнинг юртимиздан фойдаланадир. Сизнинг ҳамда минтиқадаги бошқа давлатлар хавфсизлигига путур етказадилар. Муаммони яхшилаб ўрганишимиз керак. Улар билан Афғонистон ҳукумати орасида ҳеч қандай сиёсий муаммо мавжуд эмас. Улар минтақа хавфсизлигини бузишни ўзларига мақсад қилиб олганлар”, деган Ашраф Ғани.

Афғонистон президенти Уфада ўтган ШҲТ саммитида Росия ва Хитой раҳбарларидан террорчиликка қарши курашда Афғон ҳарбийларига замонавий қурол етказиб беришларини сўраган.

Айтилишича, Владимир Путин бу борада Россия ва Афғонистон мутахасислари учрашиб, келишиб олишларини таъкидлаган. Шунингдек, Хитой раҳбари ўз мамлакати афғон кучларини ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ҳамда қурол етказиб бериш борасида ҳамкорликка тайёр эканини айтган.

Бу ўринда “ШҲТ Афғонистон ҳарбийларини замонавий қуроллар билан таъминлаши мумкинми?” деган савол пайдо бўлади. Айрим афғонистонлик кузатвчилар Росия ва Хитой Афғонистон ҳарбий кучларини ҳарбий техника билан таъминлаши мумкинлигини айтадилар.

Украинада таҳсил олган афғонистонлик ҳарбий таҳлилчи Асадуллаҳ Надим фикрича:“Росия ва Хитой замонавий ҳарбий техникага эга йирик мамлакатдир. Кобул ўзига зарур бўлган замонавий қуроллар масаласида муаян таклифлар билан бу иккала давлатга мурожаат этиши лозим. Айниқса, Росиянинг ҳарбий техникаси Афғонистон шароитида яхши натижа берган. Афғон ҳарбийларини Росиянинг замонавий тикучарларига бўлган эҳтиёжи катта. Шунингдек, Хитой ва Росия Афғонистонга яқин ҳудудлар ҳисобланади. Тез суръатда ушбу ҳудудлардан Афғонистонга ҳарбий техника ва ўқ -дори етказиш имконияти мавжуд. Бу жиҳатдан ҳам Росия ва Хитой Афғонистон учун муҳим”.

Афғонистон армияси собиқ Совет Иттифоқи даврида мазкур иттифоқ мамлакатларида ишлаб чиқарилган қуроллар билан жиҳозланган эди. Минглаб Афғон ҳарбийлари ҳам СССРда тайёргарликдан ўтказилган эди.

Бироқ сўнги йиллар ичида АҚШ ва НАТО Афғонистон хавфсизлик кучларини қайта тиклади. Ҳозирги кунда афғон армияси НАТО ҳарбийлари қўллайдиган қуроллар билан таъминланган.

Расмий Кобул афғонлар юрти террорчиларга қарши кураш жабҳасининг қизил чизиғини ташкил этгани учун ҳам минтақа давлатлари мамлакат хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаши зарурлигини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG