Линклар

АҚШда террорчиликда гумонланаётган ўзбекистонликнинг суди бошланади


Фазлиддин Қурбонов

Фазлиддин Қурбонов

Бугун, 13 июль куни АҚШда террорчиликда гумонланаётган 32 ёшли ўзбекистонлик Фазлиддин Қурбонов устидан суд маҳкамаси бошланади.

Америкага 2009 йили қочиқин сифатида борган Қурбонов 2013 йили Айдаҳо штатининг Бойси шаҳрида ўз квартирасида ҳибсга олинган эди.

Айдахода Қурбонов террорчиларга ва хорижий террорчилик ташкилоти деб тан олинган Ўзбекистон Исломий ҳаракатига моддий ва техник кўмак бериш учун тил бириктириш, портловчи моддага эгалик қилишда айбланган.

Кейинчалик Қурбоновга Юта штатида террочи гуруҳга одам ёллаш ва уларга портловчи модда ясашни ўргатиш айблови ҳам қўйлганди. Бироқ ўзбекистонлик ўзига қўйилган барча айбловларни инкор қилган.

Фазлиддин Қурбонов АҚШда террорчиликда гумонланиб қўлга олинган ягона ўзбекистонлик эмас. 2012 йилнинг июлида ўзбекистонлик Улуғбек Қодиров АҚШ президентини ўлдиришга уринганликда айбланган ва 15 йилга қамалган эди.

Жиззахлик 35 яшар Жамшид Мухторов эса 2012 йилнинг январь ойида Чикаго шаҳрида террор гуруҳларига моддий ëрдам берганлик ва улар сафига қўшилишга уринганлик айби билан ҳисбга олинган.

XS
SM
MD
LG