Линклар

Евроҳудуд давлатлари Грецияни иқтисодий инқироздан қутқариш бўйича навбатдаги режа борасида келишиб олишди. Муваққат қутқарув режаси Грециянинг евроҳудуддан чиқиши хатарини бартараф қилди.

Келишув ҳақида 13 июль куни Брюсселда 17 соатлик музокаралар якунида эълон қилинди. Европа етакчилари келишувга эришилганини олқишлаш билан биргаликда режа ҳозирча лойиҳа кўринишида экани ва амалга кўчиши учун Греция жиддий ислоҳотларни бошлаши лозимлигидан огоҳлантирди.

Европа Кенгаши Перзиденти Дональд Туск келишув Грециядаги вазиятни “изига қайтаришга” имкон беради, дея баён этди. “Мазкур қарор Грецияга салбий натижа билан боғлиқ ижтимоий ва сиёсий оқибатлар олдини олиш имконини беради”, дея баён қилди Туск музокаралар якунида ўтказилган матбуот анжуманида.

Франция Президенти Франсуа Олланд Греция парламенти яқин соатлар ичида янги ислоҳотларни амалга тадбиқ қила бошлаш масаласини ҳал қилиш учун йиғилиши керак, дея таъкидлади.

“Европа йўл харитаси бўйича қарор қилди. Энди ҳаммаси унинг амалга оширилишига боғлиқ бўлади”, деди Эстония Бош вазири Таави Роивас.

Греция ва кредиторлар ўртасидаги келишув тафсилотлари ҳозирча очиқлангани йўқ.

XS
SM
MD
LG