Линклар

Хитой Ўзбекистонга ислоҳотлар учун 57 миллион доллар беғараз ёрдам берди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой Президенти Си Цзиньпин

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Хитой Президенти Си Цзиньпин

Хитой Ўзбекистонда тиббиёт, таълим ва информацион-компьютер технологиялари соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадларига 57 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Хитой Президенти Си Цзиньпин Уфада Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан музокаралар чоғида маълум қилди.

Ўзбек интернет нашрларининг хабар қилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми сўнгги олти йил давомида 3 баробарга ошгани қайд этилган. 2008 йилда бу кўрсаткич 1,5 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 4,7 миллиард долларга етган.

Хитой билан ҳамкорликда иқтисод, транспорт коммуникациялари, таълим ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланади расмийларга таяниб, берилаётган хабарда.

Ўзбекистон президенти ўтган ҳафта Россиянинг Уфа шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Хитой раҳбари билан учрашган эди.

XS
SM
MD
LG