Линклар

logo-print

Ўзбекистонликларга иссиқда камроқ овқат ейиш ва салқин душ тавсия қилмоқда


Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги СМС-хабарлари орқали мамлакат аҳолисини жорий ҳафта давомида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлиши шароитида эҳтиёт чораларини кўриш ҳақида огоҳлантирмоқда.

12-19 июль кунлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати кунудзи +44 даражага чиқиши кутилаётгани боис, “куннинг иссиқ соатларида салқинда бўлиш, енгил кийиниш, қуёш кўзойнаклари ва бош кийимидан фойидаланиш, уйда деразаларни ёпиб, салқин душ қабул қилиш” тавсия қилинади СМС-хабарларда.

Бундан ташқари, “жисмоний машқларни чеклаш, кўпроқ суюқлик ва меваларни истеъмол қилиш, ортиқча овқат ейишдан тийилиш ва юқори калорияли озиқ-овқатларни емаслик” ҳам тавсия этилади вазирлик йўллаётган қисқа хабарларда.

Ўзбекистонда сўнгги бир неча ҳафта давомида фавқулодда иссиқ ҳаво сақланиб қолмоқда. Айрим хабарларга кўра, баъзи минтақаларда ҳарорат 50 даражадан ошиб кетмоқда.

XS
SM
MD
LG