Линклар

"Исломий давлат" Афғонистондаги етакчиси ўлдирилганини инкор қилмоқда


“Исломий давлат” экстремист гуруҳи 13 июль куни жангари ҳаракатнинг Афғонистондаги етакчисига нисбат берилган аудио ёзувни эълон қилиб, бу шахснинг уч кун аввал АҚШ ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганига доир хабарни инкор қилди.

Хофиз Саидга доир экани иддао қилинаётган аудио ёзув Афғонистон разведка хизмати унинг ўлдирилгани тўғрисида билдириши ортидан “Исломий давлат”га алоқадор вебсайтда эълон қилинди.

Аудио ёзувнинг ҳақиқийлиги ҳозирча тасдиқлангани йўқ. Асли покистонлик Саид Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилояти Ачин туманида 10 июль куни ўлдирилгани хабар қилинган эди. Толибон ҳаракатининг собиқ вакили 2014 йилда “Исломий давлат” гуруҳига байъат келтирган эди.

АҚШ томонидан пилотсиз учқичлар ёрдамида амалга оширилаётган ҳужумларда “Исломий давлат” етакчилари нишонга олиниши натижасида ўтган ҳафта давомида айни минтақада экстремист гуруҳнинг бошқа уч етакчиси, жумладан Шаҳидуллоҳ Шаҳид ва Гул Замон ўлдирилган эди.

Сўнгги икки ой ичида “Исломий давлат” жангарилари Нангарҳор вилоятининг бир нечта туманида Афғонистондаги Толибон ҳаракати билан жангларга киришган.

XS
SM
MD
LG