Линклар

logo-print

Россияни тарк этиш истагида бўлган фуқаролар сони кўпаймоқда


Russia -- Russian President Vladimir Putin is seen on a screen as he speaks during a session of the St. Petersburg International Economic Forum 2015 (SPIEF 2015) in St. Petersburg, Russia, June 19, 2015.

Russia -- Russian President Vladimir Putin is seen on a screen as he speaks during a session of the St. Petersburg International Economic Forum 2015 (SPIEF 2015) in St. Petersburg, Russia, June 19, 2015.

Россияликларнинг 13 фоизи мамлакатдан чиқиб кетишни истагини билдирди. Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича умумроссия маркази (ВЦИОМ) ўтказган сўров натижаларига кўра, ҳукумат сиёсати ва инсон ҳақларини ҳимоялаш масаласидаги муаммолар россияликларнинг муҳожиратга чиқиш истагига ҳисса қўшган.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича умумроссия маркази (ВЦИОМ) очиқлаган жамоатчилик сўрови натижаларига кўра, россияликларнинг 13 фоизи эмиграцияга чиқиб кетиш истаги борлигини билдирган.

Россияликлар хорижга кетиш хоҳишини “ҳукумат олиб бораётган сиёсат” ва “инсон ҳуқуқлари бузилаётгани” билан изоҳлаган. Жорий йилнинг июль ойида ўтказилган сўровдан, айни пайтда, Россия фуқароларининг 85 фоизи мамлакатдан кетишни истамаётгани, яна 2 фоизи эса саволга жавоб беришга қийналаётганини билдиргани маълум бўлди.

Чет элга чиқиб кетишни режалаштираётганларнинг кўпчилиги ўз ҳаётини моддий томондан яхшилаш, маошини ёки нафақасини ошириш учун бунга тайёр эканини қайд этган. Кузатувчилар россияликлар орасида Ғарб санкциялари, аҳоли моддий даромадининг пасайиши ва рублнинг қадрсизланиши ҳам муҳожиратга мойиллар сони кўпайишига олиб келаётганини таъкидламоқда.

Социолог олимлар 2014 йилда бундай хоҳиш билдирган россиялик респондентлар сони 11 фоизни ташкил этганини эслатмоқда.

Россияликларнинг норозилигига, шунингдек, мамлакатдаги тиббий хизматнинг паст даражада экани, ижтимоий сиёсатнинг номақбуллиги ва қонунчилик ижро этилишидаги камчиликлар сабаб бўлгани маълум. Россия фуқароларининг 35 фоизи камроқ ойлик олишдан чўчиётгани, 20 фоизи эса ишдан бўшатилишидан хавфсираётганини эътироф этган.

Сўровни ўтказган ВЦИОМ мутахассислари Россиядаги иқтисодий инқироз чуқурлашиб бораверса мамлакатни тарк этиш истагида бўлган россияликлар сони 20 фоизгача кўтарилиши мумкинлигида огоҳлантирмоқда.

Ижтимоий сўров Россия Федерациясининг 46 минтақасида 1600 респондент орасида ўтказилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG