Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:54

Эрон ядровий дастури бўйича тарихий битимга эришилди


Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф 13 июль куни Венада музокаралар якунланиши арафасида қувончини яширмади.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф 13 июль куни Венада музокаралар якунланиши арафасида қувончини яширмади.

Теҳрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида тарихий битимга эришилди. Халқаро санкцияларнинг олиб ташланиши эвазига Теҳроннинг ядровий дастурини қисқартиш бўйича анчадан бери интиқлик билан кутилган келишувга эришилгани тўғрисида 14 июль куни Эрон ва Ғарб дипломатлари эълон қилди.

Келишувга биноан, Эрон хорижий инспекторлар учун ўз ядровий иншоотлари эшикларини очиб бериши керак. Бунинг эвазига Ғарб давлатлари Эронга қарши жазо чораларини босқичма-босқич бекор қилишлари кўзда тутилган.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича раҳбари Федерика Могерини ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Теҳрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ядровий дастур бўйича тарихий битимга эришилишини олқишлашди.

Могерини мазкур келишув халқаро муносабатларда янги сахифа очишини таъкидлади.

Жавад Зариф тарихий битимни улкан ютуқ деб атади. Эрон билан олти қудратли давлат – АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия ўртасидаги музокаралар Венада 18 кундан бери давом этаётган эди.

АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядровий дастури бўйича келишув Теҳронга нисбатан муносабатнинг ўзгаришига имкон беришини таъкидлади.

– Келишув янгича ёндашув имконини беради ва биз бундан фойдаланишимиз керак, - деди Обама. Эрон президенти Ҳасан Рухоний ўз навбатида Венада эришилган келишув Теҳроннинг бошқа мамлакатлар билан муносабатларида янги сахифа очади, деб айтди.

Эрон билан олти қудратли давлат – АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия ўртасидаги музокаралар Венада 18 кундан бери давом этаётган эди.

Associated Press агентлиги шахси очиқланмаган ғарб дипломатининг келишувга 14 июль куни, сўнгги зиддиятлар бартараф қилиниши биланоқ эришилди, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Associated Press агентлиги билан гаплашган дипломат битимда БМТ инспекторларининг Эронда ядровий иншоотларини мониторинг қилиш миссияси доирасида мамлакатдаги ҳарбий объектларини ҳам кўздан кечира олишлари бўйича Вашингтон ва Теҳрон ўртасида муросага эришилганини маълум қилди. Ғарб мамлакатлари Эрон ядровий иншоотларида атом қуролини қўлга киритиш ишлари кетаётганини гумон қилиб келади.

Лекин исталган вақтда, исталган объектга бориш рухсати дарҳол берилмасдан, кечиктирилиши мумкинлиги ҳам битимда белгилаб қўйилгани келгусида томонлар ўртасида зиддиятли вазиятларни келтириб чиқариши эҳтимоллари сақланиб қолганига эътибор қаратилади хабарларда. Бу ҳолат танқидчилар тарафидан Ғарб давлатлари музокаралар чоғида Теҳронга нисбатан етарли босим ўтказмади, дейишларига туртки бўлиши мумкин.

Associated Press агентлгига кўра, Теҳрон БМТнинг кузатув миссиясини киритиш сўровини рад этиш ҳуқуқига эга бўлади ва бундай вазиятда Эрон билан олти қудратли давлат вакилларидан иборат кенгаш бу масала хусусида қарор қабул қилишига тўғри келади.

Эрон ядровий дастури қарийб 20 йилдан бери Ғарб билан Исломий Респбулика ўртасидаги қарама-қаршиликнинг асосий манбаси бўлиб келган. Эрон ўз ядровий дастури мутлақо тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади, Ғарб бу баёнотларни шубҳа остига олади.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Эрон ядровий дастури, жумладан, уранни бойитиш ҳаракатлари устидаги қарама-қаршилик боис Теҳронга нисбатан тўрт босқич санкцияларни жорий этган. Бундан ташқари, АҚШ ва Европа Иттифоқи алоҳида жазо чораларини қўллаган.

Фарҳод Толипов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:16 0:00
Бевосита линк

Санкциялар Эроннинг нефть ва газ экспортига жиддий путур етказиши натижасида мамлакат иқтисоди катта қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Кўп йиллардан бери давом этган Эрон ядровий дастури борасидаги музокаралар 2013 йил ноябрида муваққат келишувга эришилгунига қадар натижа бермай келган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф сўнгги икки ҳафта давомида Венада деярли ҳар куни учрашиб, музокара қилди.

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу очиқчасига Теҳрон билан битим тузишга қарши чиқиб келаётган эди ва 14 июль куни бу ҳақда хабар пайдо бўлиши биланоқ, битимни "тарихий кўламдаги мудҳиш хато", дея атади.

"Эрон ядровий қуролни қўлга киритиш имконига эга бўлади. Бунинг олдини олиши кўзда тутилган чекловларнинг кўпчилиги олиб ташланади. Эрон юзлаб миллиард долларлик лотереяни ютиб олади, бу эса унга минтақада агрессия ва террорни рағбатлантиришда давом этиш салоҳиятини беради", деди Нетаньяҳу.

Исроил Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ципи Ҳотовели битимга "Эрон етакчилигидаги ёвузлик ўқи олдида Ғарбнинг тарихий капитуляцияси", дея муносабат билдирди.

Яҳудий расмийси ўз Twitter саҳифасида "Исроил мазкур келишувнинг ратификациясини тўхтатиш учун барча воситалар билан ҳаракат қилади", дея қолдирган ёзувини Рейтерс агентлиги келтирмоқда.

Музокаралар якунланиши учун 30 июнга белгиланган муҳлат бир неча марта узайтирилди. Бу вақтда сўзлашувлар тўхтовсиз давом этди.

14 июль куни эълон қилинган битим Теҳрон билан Ғарб ўртасида 1979 йилда Эронда Исломий Инқилоб рўй берганидан бери энг салмоқли келишув бўлади. Лекин кузатувчилар томонлар ўртасидаги таранглик сақланиб қолишини башорат қилишмоқда.

XS
SM
MD
LG