Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:15

Украина ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво қатнови қайта тикланади


Украина бош вазири ўринбосари Валерий Вошчевский ўз мамлакати тегишли идораларига Украина ва Ўзбекистон ўртасида ҳаво қатновини қайта тиклаш бўйича чоралар кўришни топширди.

UzDaily.uz нашрига кўра, украин мулозимлари шу ҳафтадаёқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдувалиев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновини қайта тиклаш бўйича масалаларни муҳокама қилади.

Украина ва Ўзбекистон орасидаги ҳаво қатнови ҳафтада бир марта амалга оширилиб келинган эди.

Украина давлат авиахизмати “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг Украинага парвозларни амалга ошириш учун рухсатномасини бекор қилганига жавобан Ўзбекистон ҳам “Украина халқаро ҳаво йўллари” ширкатига нисбатан шундай йўл тутган ва оқибатда икки давлат ўртасидаги парвоз бекор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG