Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:36

Капелло Россия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди


Футбол бўйича Россия терма жамоаси бош мураббийси Фабио Капелло истеъфога чиқарилган.

Бу ҳақда Россия футбол федерацияси матбуот хизмати бугун маълум қилди.

Россия матбутига кўра, Капелло билан шартнома томонлар келишуви билан тўхтатилган. Италиялик мураббий 15 миллион евролик товон пули олади.

Россия футбол жамоасининг бош мураббийси Фабио Капелло ўз ўйинчилари 2016 йилги Европа чемпионатига саралаш матчида Австрияга 0:1 ҳисобда ютқизиб қўйиши ортидан эҳтимолий истеъфоси ҳақида гап-сўзлари урчиган эди.

Фабио Капелло 2012 йилда Россия жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди. Россия терма жамоасига мураббийлик қилиши учун унга 7 миллион долларлик маош белгилангани айтилади.

XS
SM
MD
LG