Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:44

Хитой шарқида полиция ходимлари уч уйғурни отиб ўлдирди


Хитой шарқида полиция ходимлари уч нафар уйғурни отиб ўлдирди.

Полициячилар иддаосича, улар террорчилар бўлган ва ҳибсга олиш пайти пичоқ билан қаршилик ҳам қилган.

Маҳаллий расмийларга кўра, Ляонин вилоятида бир уйни кирага олиб яшаб келган уйғурлар полиция рейди пайти огоҳлантирувга бўйсунмаган.

“Террорчилар огоҳлантирувга бўйсунмагач полиция ўт очишга мажбур бўлди”, - дейилади расмий баённомада.

Мюнхендаги Дунё уйғурлари конгресси отиб ўлдирилган уйғурлар Хитойдан қочиб кетиш ниятида бўлганликларини билдирди.

Хитой ҳукумати мамлакат шарқида яшовчи уйғурларни айирмачиликда айблаб келади.

Уйғур фаоллари эса ўзларининг маданий ва диний қадриятлари поймол этилишига қарши чиқишлари сабаб айирмачи ва террорчи тамғаларига учраганларини айтишади.

XS
SM
MD
LG