Линклар

logo-print

Федерика Могерини ва Жавад Зариф “тарихий келишув”ни олқишлашди


Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича раҳбари Федерика Могерини ва Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф Теҳрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ядровий дастур бўйича тарихий битимга эришилишини олқишлашди.

Могерини мазкур келишув халқаро муносабатларда янги сахифа очишини таъкидлади.

Жавад Зариф тарихий битимни улкан ютуқ деб атади.

Эрон билан олти қудратли давлат – АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия ўртасидаги музокаралар Венада 18 кундан бери давом этаётган эди.

Эришилган битим Теҳронга қарши санкцияларнинг босқичма-босқич бекор қилинишини кўзда тутади.

Келишувга биноан, Эрон хорижий инспекторлар учун ўз ядровий иншоотлари эшикларини очиб беради.

Айни пайтда Эрон Халқаро Атом энергияси агентлиги билан бу борада йўл ҳаритасини келишиб олган.

XS
SM
MD
LG