Линклар

logo-print

Рамазон ойи бошида Ироқда “Исломий давлат” гуруҳи Таровеҳ намозидаги тасбеҳларни бидъат, деб тақиқлагани ортидан ижтимоий тармоқларда бу намоз ичидаги қайси амал суннату, қайси бири бидъат, деган савол устида баҳс кузатилди. “Ислом ва мусулмонлар” эшиттиришининг бир сонида Таровеҳ ҳақида йиғилиб қолган саволларни жамладик.

Таровеҳ намози – турли манбаларда «суннат», «суннати муаккада», «суннати кифоя» деб баҳо берилган.

Рамазон ойи аввалида ироқлик мусулмонларга бу намознинг аввалига тақиқлангани, кейинчалик намоз ичидаги тасбеҳ ибодати бидъатга чиқарилганига оид хабарлар ортидан 2 ва 4 ракатга бўлиб ўқиладиган намозлар орасида жўровозда тасбеҳ айтиш, Маккани тавоф қилиш ёки маъруза ўқиш амалларининг қай бири бидъату қай бири суннат, деган саволлар кўтарилди.

Бундан ташқари, сунний жамоалар орасида “Таровеҳ намозини 11 ракат ўқиганлар – ваҳҳобийлардир”, “20 ракат ўқиганлар ҳанафийлардир”, деган ёндошувлар ҳам кузатилмоқда. Зеро, турли мазҳабларга эргашган мусулмонлар орасида суннат бўлган бу ибодат турига ёндошув ҳам фарқлидир.

Бир жамоатда туриб, 20 ракат намоз қилаётганлар орасидан 9-ракатдаёқ сафни тарк этувчилар ва “Бу намозни 20 ракат қилиб ўқиш – бидъатдир” деб ишонувчилар ҳам учрайди.

Муҳими, Ироқда бу намоз қисқа муддат тақиқланганидан сўнг кўтарилган баҳсларда – мусулмон учун суннат бўлган бу ибодат устида тортишув ва мазҳаблараро тушунмовчиликка сабаб бўлаётган ёндошувлар борлиги яна юзага чиқди.

Бу борадаги саволларга жавоб берган ўзбекистонлик ҳадисшунос олим, узоқ йиллар Малайзияда яшаб, илмий изланишлар олиб борган Муҳиддин Ширинов, аввало, Таровеҳ намозининг тарихига тўхталди.

Маълумки, Ислом оламида илк бор халифа Умар даврида Таровеҳ намозига 20 ракатлик адад берилган. Муҳиддин Ширинов бу ибодатнинг бунга қадар бўлган тарихи ва бу борадаги ҳужжатлар силсиласига ҳам тўхталди.

Қуйида у киши билан қурилган суҳбатни тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG