Линклар

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" маҳаллий рейслар чипталари нархини 12 фоизга оширади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати 15 июлдан бошлаб ички йўналишдаги қатновлар учун чипта нархларини 12 фоизга оширишини маълум қилди.

Ширкат юк ва почта багажлари учун ҳам тарифлар 12 фоизга оширилишини билдирди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" ҳар галгидай нарх ошишини ёнилғи ва эҳтиёт қисмлар баҳосининг ортиши билан изоҳлаган.​

Кузатувчилар миллий авиаширкат барча харажатларини янги самолётлар сотиб олишга сарфлаётгани авиачипталар нархининг оширилишига сабаб бўлганини тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG