Линклар

"Исломий давлат"га қўшилмоқчи бўлган ўзбек Россиядан депортация қилинди


"Исломий давлат" жангариларига тегишли экани иддао қилинадиган сурат.

"Исломий давлат" жангариларига тегишли экани иддао қилинадиган сурат.

Россия “Исломий давлат”гуруҳига қўшилмоқчи бўлган 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Тошкентга депортация қилди.

Бу ҳақда 14 июль куни Podrobno.uz. нашри хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон фуқароси полиция ва чегарачилар томонидан Сочи шаҳрида қўлга олинган. Ўзбекистонлик йигит Сочи аэропортидан қалбаки паспорт билан Туркияга учиб кетиб, у ердан Сурияга ўтмоқчи бўлганини тан олган.

Бу борада Россия ва Ўзбекистон агентликлари тарқатган хабарларда мазкур воқеа қачон бўлиб ўтгани айтилмаган. "Регнум" ахборот агентлиги эса қўлга олинган Ўзбекистон фуқаросининг исми-шарифи Махсуд Зохидов эканини, у қариндошларидан “Исломий давлат” сафига қўшилмоқчи бўлганини яширганини билдирган.

14 июль куни Туркия хавфсизлик идораси охирги уч кун ичида "Исломий Давлат" гуруҳига қўшилиш мақсадида Сурияга ўтмоқчи бўлган 45 хорижий фуқаро, жумладан, ўзбекистонликлар қўлга олинганини билдирган эди..

XS
SM
MD
LG