Линклар

Россия Конституциявий суди: Европа суди қарорларини бажариш шарт эмас


Россия Конституциявий суди биноси.

Россия Конституциявий суди биноси.

Россия Конституциявий суди Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарорлари мамлакат Конституциясига зид келган тақдирда ҳукумат амалдорлари бу қарорларни бажариши шарт эмаслиги тўғрисида ажрим чиқарди.

Страсбургдаги Европа суди инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича асосий халқаро тузилма ҳисобланади. Мазкур судга ҳар йили Россиядан минглаб фуқаролар мурожаат қилади.

Россия Страсбург судида сўнгги пайтда бир қатор ишларни ютқазиб қўйди ва сиёсий жиҳатдан Москва учун мақбул бўлмаган ишлар, жумладан, собиқ ЮКОС ширкати, Чеченистонда фуқаролар ҳуқуқлари бузилиши юзасидан товон пули тўлашга мажбур бўлди.

Ҳуқуқ фаоллари Россия Конституциявий судининг мазкур қарорини “хавфли анъана”, деб баҳолаб, қаттиқ танқид қилмоқда.

XS
SM
MD
LG