Линклар

logo-print

Обама Исроил хавфсизлиги кафолатланишини таъкидлади


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама 14 июль куни Исроил Бош вазари Бинямин Нетеняҳу билан телефон орқали қилган суҳбатида Эрон билан ядровий дастур борасида тарихий шартномага эришилгани Қўшма Штатларга Исроил хавфсизлигини таъминлашга ҳалақит бермаслигини айтди.

Обама Нетеняҳуга Эрон билан шартноманинг имзоланиши “Теҳрон Исроилга нисбатан террорчилик ва таҳдидларни тўхтатиши кафолатланишини билдирмайди", деб ҳисоблашини таъкидлади.

Нетеняҳу суҳбат чоғида Эрон билан эришилган шартномани “тарихий масштабдаги энг катта хато”, деб баҳолади. Нетеняҳуга кўра, "Эрон шартнома имзоланиши ортидан миллиардлаб доллар даромад кўра бошлайди ва бу пулларни минтақа ҳамда жаҳонда террорни қўллаб-қувватлаш учун сарфлаш имкониятларини кенгайтиради".

Кеча Эрон ва жаҳоннинг олти етакчи давлати – АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия ўртасида Теҳрон ядровий дастурини чеклаш борасидаги якуний шартнома имзоланган эди. Мазкур шартнома имзоланишига сабаб бўлган музокара 18 кун мобайнида Австрия пойтахти Венада ўтказилган.

XS
SM
MD
LG