Линклар

ХВЖ Грецияга 85 миллиард евродан кўпроқ маблағ кераклигини билдирди


Греция Бош вазири Алексис Ципрас.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас.

Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотчилари Грецияни иқтисодий бўҳрондан олиб чиқиш учун Европа Иттифоқи бериши мумкин бўлган қарздан кўра кўпроқ маблағ керак бўлишидан огоҳлантирди.

Мазкур баёнот Греция Бош вазири Алексис Ципрас 15 июль куни парламентда сўлчи депутатларни мамалакатда қатъий иқтисод қилиш ва либерал ислоҳотлар ўтказиш дастурини қабул қилишга кўндириш учун нутқ сўзлаши кутилаётган бир пайтда эълон қилинди.

Греция халқаро кредиторлардан яна 85 миллиард евро қарз сўрамоқда. Халқаро валюта жамғармаси Грециядаги молиявий вазият янада ёмонлашгани ва кредиторлар Афинага қарзларни 30 йиллик имтиёз билан бериши кераклигини билдирган.

Айни пайтда Грециянинг кредиторлардан 240 миллиард евро қарзи борлиги айтилади. 30 июнь куни Греция Халқаро валюта жамғармасига 1 миллиард 550 миллион евро қарзини бера олмагач, расман “банкрот давлат” деб эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG