Линклар

Бугун Вашингтонда Азимжон Асқаровга АҚШ Давлат департаменти мукофоти топширилади


АзимжонАсқаров.

АзимжонАсқаров.

Бугун Вашингтонда Ўш воқеаларида айбланиб бир умрга қамалган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровни мукофотлаш маросими бўлиб ўтади.

Азимжон Асқаров АҚШ Давлат депатраментининг инсон ҳуқуқлари ҳимояси мукофотига сазовор бўлгани ҳақида ахборрот агентликлари 14 июлда хабар тарқатган.

Мазкур мукофот ҳар йили инсон ҳуқуқлари борасида кўрсатган жасоратлари учун ҳуқуқ фаоллари ва ташкилотларга топширилади. Вашингтонда мукофотни Азимжон Асқаров номидан унинг ўғли Шерзод қабул қилиб олади.

Азимжон Асқаров 2010 йил 15 сентябрида Ўш воқеаларига алоқадорликда айбланиб умрбод қамоққа ҳукм қилинган. Халқаро ва маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Азимжон Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини таъкидлайдилар.

Азимжон Асқаров 2011 йилнинг мартида People in Need ҳуқуқ ҳамжамиятининг Homo Homini, 2012 йилда Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Халқаро матбуот эркинлиги мукофоти билан тақдирланган.

XS
SM
MD
LG