Линклар

Ўзбекистон aраб давлатлари билан 360 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади


Орол денгизининг коинотдан олинган сурати.

Орол денгизининг коинотдан олинган сурати.

Ўзбекистон ҳукумати 2015-2019 йиллар мобайнида Орол денгизи қуриши муносабати билан юзага келадиган экологик бўҳрон оқибатларини юмшатиш учун араб молия тизимлари билан ҳамкорликда 360 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширади.

“Новости” агентлигининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, сармоялар ва савдо вазирлигига таяниб хабар беришича, бу борада Араб мувофиқлаштирув гуруҳининг ўтган ҳафтада Қувайтда ўтган анжуманида келишувга эришилган.

Келишувга мувофиқ Орол денгизи ҳавзасида 7 лойиҳа, жумладан, ўрмон дарахтларини экиш, аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш тармоғини ривожлантириш, урология шифохоналари тиббий ускуналарини яхшилаш лойиҳалари амалга оширилади.

Мазкур лойиҳалар учун маблағ Саудия тараққиёт жамғармаси, Абу Даби тараққиёт жамғармаси, Араб иқтисодиётини ривожлантириш Қувайт жамғармаси ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилади.

Орол денгизи 1960 йилгача дунёдаги 4-йирик кўл ҳисобланар эди. Сўнгги ўн йилликда денгизнинг қуриши оқибатида Оролдаги сув сатҳи18 метрга озайди, сув ҳажми беш баробарга камайди, денгиз майдони эса икки баробарга кичрайиб кетди.

XS
SM
MD
LG