Линклар

АҚШ Эрон битимига доир БМТ резолюциясини 15 июль куни Хавфсизлик кенгашига тақдим этди


Қўшма Штатлар Эрон ядровий дастури бўйича тузилган битим шартларини амалга оширишга доир БМТ резолюциясини тайёрламоқда. Дипломатик манбаларга кўра, мазкур резолюция БМТ Хавфсизлик кенгашига 15 июль куни тақдим этилади.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр резолюциянинг асосий нуқталарини кенгаш аъзоларига баён қилади. Пауэрнинг айтишича, резолюцияда Хавфсизлик кенгаши Теҳронга нисбатан жорий қилган санкциялар Вена музокараларида келишилганидек, чекловлар билан ўзгартирилиши кўзда тутилган.

Резолюция кенгашнинг вето ваколатига эга аъзолари тарафидан аллақачон қўллаб-қувватланган. Вето ҳаққи бўлган АҚШ, Британия, Россия, Франция ва Хитой Вена музокараларида иштирок этган.

14 июль куни АҚШ Презденти Барак Обама Венада эришилган битимни Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу билан телефонда муҳокама қилиб, Қўшма Штатлар Исроилнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича олган мажбуриятларига содиқ қолишини билдирди.

Венада Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида 18 кун давом этган музокаралар натижасида 14 июль куни халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига Теҳроннинг ядровий дастурини қисқартириш бўйича битимга эришилди.

Оқ уйнинг билдиришича, Обама Нетаньяҳу билан суҳбат чоғида Вена битими “Эроннинг террочиликни қўллаб-қувватлаши ва Исроилга нисбатан таҳдидларига доир хавотирларимизга путур етказмайди”, дея таъкидлаган.

Нетаньяҳу битимни “тарихий кўламдаги мудҳиш хато”, дея атади.

XS
SM
MD
LG