Линклар

Хитой ҳукмронлиги остида яшаëтган Шинжонг уйғурлари ўз ҳаëти бўйи бу йилги каби рамазонни кўрмаган. Мусулмон уйғурлар ҳаëт тарзини ўзгартириш иддаосидан чиқмаган Хитой ҳукумати бу йил уларнинг рўза тутишини ҳам тақиқлаб қўйди. Айни пайтда¸ уйғурларга бўлаëтган босим¸ бу йил халқаро майдонда кўпроқ эътибор жалб эта бошлади.

Бу йилги рамазон арафасида Хитой расмийлари мусулмон уйғурларга рўза тутишни тақиқлаб қўйди.

Давлатга қарашли Озиқ-овқат ва фармацевтика маъмурияти Шинжон минтақасида бу йилги рамазон ойида барча ресторан ва тамаддихоналарнинг нормал иш соатида ишлашини белгилаб қўйди ва бу билан аксарияти уйғурларга қарашли емакхоналарнинг ифторликка очилиш анъанасини бузди.

Айни шундай¸ минтақа расмийлари аҳолини рамазон пайтида рўза тутмаслик¸ жамоат намозлари ва бошқа диний маросимларда қатнашмасликка тарғиб қилди ва бу тавсияга амал қилмаслик оқибатларидан огоҳлантирди.

Озод Осиë радиоси мухбирларига қўлига келиб тушган расмий ҳужжатда¸ Шинжонг маъмурларига рамазон ойида сиëсий жиҳатдан шубҳали деб кўрилган оилаларни яқиндан кузатиш¸ уларнинг ҳар тонг ва оқшомда шахсан маҳаллий идораларга келиб учрашини шарт қилиб қўйиш вазифаси топширилган.

Уйғурларга рўза тутишни тақиқлаш билан Хитой ҳукумати бу туркий қавм билан хан хитойлар ўртасидаги қадимги можарони янги босқичга чиқарди.

Уйғурларнинг Хитойдан мустақил бўлишини мақсад қилган сиëсий ҳаракат ўз табиатига кўра¸ миллий озодлик характерига эга бўлса-да¸ Пекиннинг уйғурларга нисбатан бундай сиëсати кўпроқ уйғурлар орасидаги диний экстремизмни кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Пекиннинг этник жиҳатдан Шинжондаги уйғурларни камчиликка айлантириш йўлида хан хитойларниминтақага кўчириб келиш сиëсати уйғурлар томонидан ўз дини¸ маданияти ва миллий ўзига хослигига қарши қилинган тажовуз сифатида қабул қилинмоқда.

Бундан туғилган норозилик кейинги икки йил давомида турли шаклда ўз ифодасини топмоқда. Бу йилги рамазон ойи давомида Хитой полициячиларидан учтаси ўлдирилган бўлса¸ бунга жавобан мусулмон учун муборак саналган бу ойда ўлдирилган уйғурлар сони 18 дан ошди.

Хитой хавфсизлик кучларининг рамазон ойи давомида айнан уйғурларга қарши амалга ошираëтган шавқатсиз махсус операциялари бу халқнинг айнан диний қадриятларига қарши қаратилгани боис¸ у халқаро майдонда эътиборни ўзига тортмоқда.

Уйғур эркакларининг соқол қўйиши¸ аëлларининг бурқа ëпиниши¸ 18 га тўлмаган ўспиринларнинг масжидга боришини тақиқлаган Хитой ҳукумати рўза тутишни ҳам тақиқлашиТуркиядаги 300 мингдан ошиқ уйғур жамоасининг норозилик билдириб кўчага чиқишига сабаб бўлди.

Июнь охирларида Анқарада бошланган бу намойишлар чоғида Хитой байроғи ëқилди¸ Хитой таомлари пиширувчи ресторанларга ҳужум уюштирилди.

Бу норозилик муносабати билан Хитой ўз фуқароларига Туркия бормасликни тавсия қилишга мажбур бўлди.

9 июль куни Таиланд ҳукумати 109 нафар уйғурни Хитойга депортация қилиши ортидан Туркиядаги уйғур норозилик намойишлари тай ҳукуматига бурилди ва Анқарадаги элчихона олдидаги норозиликдан сўнг Банкок ўз элчихонасини вақтинча ëпиб қўйишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG