Линклар

logo-print

Мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойида Москванинг Таганка майдонида марказий осиёлик муҳожирлар томонидан очилган янги чойхонада ифторлик берилди. Россия пойтахтидаги юз минглаб мусулмонлар саноқсиз ўзбек чойхоналарию тамаддихоналарида ифторлик ўтказишни анъанага айлантирмоқда.

Москванинг Таганская майдонидаги “На Таганке” театри рўпарасида янги очилган ўзбек чойхонасида ифторлик берилди.

“Плов-Хаус Ҳалол”га йиғилган мусулмонлар асосан Марказий Осиё ва Кавказдан келиб Россия пойтахтида меҳнат қилаётган муҳожирлардир. Ифторликка йиғилганларга мева-чева билан бирга шўрва ва Ўзган девзирасига бўлган ҳақиқий ўзбек палови тортилди.

Ундан сўнг Москва мусулмонлари жамоат бўлиб таровеҳ намозини чойхонанинг ўзида ўқишди.

Ибодатдан кейин Эрондан ташриф буюрган меҳмонлардан бири йиғилган жамоага диний ва ахлоқий мавзуда шеърлар ўқиб берди, йиғилганларга ота ва онага бўлган, яқинларига бўлган меҳру муҳаббат тўғрисида фикр бидирди.

Шу тариқа, Москвада меҳнат қилаётган мусулмонлар жамоаси муқаддас Рамазон ойида ўзбек чойхоналарию ресторанларида, Шарқ кафеларию тамаддихоналарида ифторлик ўтказишни анъанага киритмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG