Линклар

logo-print

Порошенко айирмачи ҳудудларга автономия мақомини бериш лойиҳасини киритди


Украина президенти Петро Порошенко мамлакат шарқий ҳудадларига автономия мақомини бериш тўғрисидаги қонституцион ўзгартишларни парламент муҳокамасига киритди.

Олий Рада веб-саҳифасида айтилишича, ўзгартишларда мамлакат қомусига Донецк ва Луганск вилоятларига махсус мақом бериш тўғрисидаги бўлимни киритиш таклиф этилган.

"Украинская правда" нашри президент Порошенко ўзгартишларни Украинага Европа ва Евросиё масалалари бўйича АҚШ давлат котиби Виктория Нуланднинг ташрифи ортидан киритилган.

АҚШ, Франция ва Германия раҳбарлари Порошенкони Минск келишувларига асосан россияпараст айирмачи кучлар эгаллаган Донбасс ҳудудига ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини беришликка чақириб келаётган эди.

Кремль шарқий ҳудудларга автономия мақомини беришни пайсалга солаётган Киевни тўқнашувлар давом этаётган Донецк ва Луганск вилоятларида тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилишда айблаб келаётган.

Порошенко конституциявий ўзгартишларни 1 июль куни киритган, бироқ у лойиҳа матнида Донбасс автономияси тилга олинмаган эди.

Парламент вице-спикери Оксана Сироед 16 июль куни ўзининг Фейсбук саҳифасида украин депутатлари Минск келишувларига амал қилишни ва Донбассга автономия мақомини беришни талаб қилаётган халқаро ҳамжамият тарафидан кучли босим остида эканини ёзиб қолдирди.

XS
SM
MD
LG