Линклар

Қирғизистонда экстремал иссиқ туфайли иш куни икки соатга қисқарди


Қирғизистонда ҳаво ҳароратининг фавқулодда исиб кетиши туфайли 16 июль кунги иш вақти икки соатга қисқарди.

Бу ҳақдаги қарорга мамлакат Бош вазири Темир Сариев имзо чекди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, пайшанба-жума кунлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича +45 даражагача кўтарилиши мумкин.

Айни кунларда Ўзбекистонда ҳам фавқулодда иссиқ оби-ҳаво кузатилмоқда. Синоптикларга кўра, ҳаво ҳароратининг +44 ва +45 даражада бўлиши август ойигача давом этиши мумкин.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда меъёрдан ортиқ - экстремал иссиқ ҳарорат пайти ишчи-хизматчилар учун енгилликни кўзда тутувчи бирор бир норматив ҳужжат йўқ.

XS
SM
MD
LG