Линклар

logo-print

Россиянинг Омск шaҳридa ўтган ҳафта ҳaво-десaнт кучлaригa қaрaшли кaзaрмaнинг қулaши нaтижaсидa ҳалок бўлган ҳарбийларнинг сони 24 кишига етди.

15 июль куни касалхонада яна бир десантчи жароҳатлардан кўз юмгани хабар қилинди.

12 июль куни тўрт қаватли казарманинг қисман қулаши оқибатида у ерда бўлган 42 аскарнинг 23 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.

Расмийлар казарманинг қулашида бир неча йил аввал у ерда таъмирлаш ишларини олиб борган қурилиш ширкатини айблади.

Тергов қўмитаси воқеа юзасидан бепарволик, хавсизлик қоидаларига риоя қилмаслик ва хизмат лавозимини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очди.

XS
SM
MD
LG