Линклар

logo-print

Amnesty International ташкилоти Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Фредерика Могеринини “Ўзбекистонода қийноқлар қўлланишига чек қўйилишини таъминлаш бўйича барча чораларни кўришга” чақириб, петиция эълон қилди.

Петицияда шунингдек, “Ўзбекистонда ўзгаришларни талаб қилиш масаласи ЕИ ташқи ишлар вазирлари орасида жорий йил октябрига қадар расман муҳокама этилишига” ҳам даъват қилинган.

Amnesty International ташкилоти 15 июль куни эълон қилган мактубда Ўзбекистонда хавфсизлик кучлари ва қамоқхона нозирлари “маҳбуслар ва уларнинг яқинларидан иқрор ва бошқа фош қилувчи маълумотларни олиш ҳамда уларни қўрқитиш ва жазолаш учун қийноқларни қўллайди”, дея таъкидланади.

Маркази Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, “расмийлар тарафидан миллий хавфсизлик учун таҳдид деб кўрилган шахслар, жумладан ҳуқуқ ҳимоячилари” айниқса қийноқ нишонига айланиши мумкин бўлган тоифага киради.

Amnesty International Европа Иттифоқи инсон ҳуқуқларининг бундай қўпол тарзда бузилишига “мутлақ сукут” сақлаб, “Ўзбекистон билан ёпиқ эшилклар ортида иш олиб бориш йўлини танлаган”, дея таъкидлади ўз петициясида.

XS
SM
MD
LG