Линклар

logo-print

Москвада қўл ушлашиб сайр қилган икки йигит ҳужумга учради


Россияда бир жинслилар ўртасидаги муносабатларни тарғиб қилиш қатъиян чекланган ва бундай муносабатларнинг ҳар қандай очиқ ифодаси рус-православ қадриятларига жиддий таҳдид сифатида қабул қилинади.

Россияда бир жинслилар ўртасидаги муносабатларни тарғиб қилиш қатъиян чекланган ва бундай муносабатларнинг ҳар қандай очиқ ифодаси рус-православ қадриятларига жиддий таҳдид сифатида қабул қилинади.

ChebuRussiaTV видеолойиҳаси муаллифлари россияликлар ўртасида яна бир ижтимоий эксперимент ўтказди – улар икки йигит қўл ушлашиб Москва марказида сайр қиларкан¸ атрофдагилар реакциясини видеотасвирга олдилар. Бир соатлик сайр сўнггида йигитлар¸ бу экспериментдан соғ-омон чиққанларига севиндилар.

Россия жамиятининг жинсий озчиликка нисбатан муносабати акс этган видеоролик бир сутка ичида Youtube порталида 3 миллиондан ошиқ одам томонидан кўрилди.

АҚШ Олий маҳкамаси бир жинслилар никоҳини легаллаштириши ортидан ChebuRussiaTV лойиҳаси муаллифи Артëм Французов россияликларнинг гомосексуалларгареакциясини ўрганишга қарор қилди.

На ўзи ва на ëнидаги шериги гей бўлган Артëм Москва марказида ўртоғи билан қўл ушлашиб¸ бир соат сайр қилиш давомида ўзига хос ижтимоий эксперимент ўтказди.

Видеотасвирга туширилган бу экспериментдан икки йигитнинг қўл ушлашиб юрганини¸ асосан¸ эркаклар пайқагани¸ пайқабгина қолмай¸ уларга агрессив муносабатда бўлгани кўрилади.

Озодлик билан суҳбатда лойиҳа муаллифи Артëм Французов¸ гомосексуалларга муносабатнинг бу қадар ëмонлигидан ўзи ҳам ҳайрон қолганини эътироф этади:

- Ростини айтсам¸ мен бундай муносабатдан таажжубга тушдим. Женя билан қўл ушлашиб юрсам¸ нари борса¸ ола қарашар¸ деб ўйлагандим. Бизга жисмонан ташланишлари мумкинлиги хаëлимга ҳам келмади. Одамларни бошқаларнинг шахсий ҳаëти шунчалик қаттиқ таъсирлантиради¸ деб умуман ўйламагандим. Менимча¸ қўл ушлашиб юришда ҳеч қандай бетамизлик йўқ¸ дейди Артëм Французов.

Россия жамиятининг гомосексуал муносабатга нисбатан ëндашуви шу қадар агрессив эканлиги ўз эксперименти давомида очиқ кўринганидан келиб чиқиб¸ лойиҳа муаллифи бир жинслилар никоҳининг Россияда тасаввур қилиб бўлмас нарса эканини айтади:

- Менимча¸ Россияда бунинг иложи йўқ. Ҳар қалай¸ ҳозир бу ишни қилиб бўлмайди. Очиғи¸ бу муносабатларни легаллаштиришадими¸ йўқми¸ менга барибир. Чунки бунинг менга алоқаси йўқ¸ дейди россияликларнинг бир жинслилар муносабатига ëндашувини ўрганиш мақсадида видеоэксперимент ўтказган Артëм Французов.

ChebuRussiaTV видеолойиҳаси муаллифлари бундан аввал россияликларнинг ногиронларга¸ украиналикларнинг Россияга¸ россияликларнинг жисмоний тажовузга учраган қизларга муносабатини ўрганишга қаратилган ижтимоий экспериментлар ўтказган ва видеороликларни Youtube порталига жойлаган эди.

XS
SM
MD
LG