Линклар

Озодликнинг Тошкент ҳукуматига яқин норасмий манбалари Ўзбекистон Миллий xавфсизлик xизмати раиси ўринбосари¸ МХХ шахсий таркиб хавфсизлигини таъминловчи назорат хизмати бошлиғи Ҳаëт Шарифxўжаев ўтган ой ишдан олиниши ортидан унга тегишли экани иддао қилинган Тошкент вилоятидаги кўчмас мулк объектларини бузиш бошланган.

Ўзбекистон ҳукуматининг юқори поғоналарига яқин бир-биридан мустақил икки манбанинг Озодликка маълум қилишича¸ шу кунларда 52 ёшли генерал Ҳаëт Шарифxўжаев ва унинг қариндошларига оид мол-мулк талон-тарож қилинмоқда¸ баъзилари эса бузиб ташланмоқда:

- Ишдан олинган СНБ зами Ҳаёт Шарифхўжаев ва унинг қамоқдаги укаси Жавдат ҳамда уларга яқин бошқа СНБ ходимларининг Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ тумани Чорвоқ сув омбори яқинидаги ресторан¸ меҳмонхона¸ дача ва бошқа мулклари тортиб олиниб¸ бирин-кетин бузилмоқда. Бу мол-мулклар аслида бошқалар номига расмийлаштирилган. Қонунан мусодара қилишнинг иложи бўлмагани учун "изнсиз қурилган"¸"кадастрда йўқ"¸"хавфсизлик ва экология талабларига жавоб бермайди" деган важлар билан тортиб олиниб¸ бузиб ташланмоқда¸ дейди Озодлик манбаси.

Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ тизимларига яқин яна бир манбаси иддаосига кўра¸ МХХ тарафидан қўллаб-қувватланган Юрий Савинков, Игорь Савинков, Равшан Жўраев, Мираълам Мирзаевларнинг “Чорвоқдаги кошоналари бузилмоқда”.

Айни манбанинг иддао қилишича¸ Ҳаëт Шарифxўжаевга тегишли бўлган ҳолда¸ бошқа одамнинг номига расмийлаштирилган Чорвоқдаги “Колокольчик” ва “Бочка” ресторанлари тортиб олинган:

- Яхши ишлаб турган¸ меъморий дизайни атрофга уйғун¸ катта пул сарфланган бу биноларнинг бузилгани увол. ИГИЛ (ИШИД демоқчи) ҳайкалларни бузаяпти¸ деб дод соламизку. Бу ерда одамларга фойда келтирилиши мумкин бўлган бақувват биноларни бульдозер билан бир кунда текислаб ташлаяпти. Қасд оламан¸ деб шундай биноларни увол қилишаяпти¸ дейди Озодлик манбаси.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ёки бошқа расмий идоралардан бу маълумотни тасдиқлаш ëки инкор қилиш имкони бўлмади.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Британиянинг Telegraph газетасида 2013 йил сўнггида чоп этилган интервьюда Ҳаёт Шарифхўжаев ўз укаси Жавдат билан биргаликда Чорвоқдаги бизнесларни рейдерлик йўли билан ўз қўлига олганлигини таъкидлаган эди.

Бу таъкиддан икки йил ўтиб¸ Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи, 50 яшар МХХ полковниги Жавдат Шарифxўжаев ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинди.

Жавдат Шарифxўжаев қамалишидан сал олдин унинг қўл остида ишлаганлардан 12 нафари қўлга олинган эди.

Бу 12 нафар МХХ xодими ўтган йили судга тортилиб, узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида Озодлик маълумот берган эди.

Жорий йилда “Гулнора қора рўйхатидаги” яна бир мулозим - МХХ раисининг ўринбосари Ҳаëт Шарифxўжаев ишдан олиниб устидан тергов бошланди.

Бу орада Гулнора Каримова Британиянинг Telegraph газетасида иддао қилган “бизнесларни тортиб олиш” амалиëтида фаол иштирок этган Ҳаëт Шарифхўжаевнинг "туғишган жияни"¸ Ўзбекистон Адлия вазирлиги Суд департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг собиқ бошлиғи Жаҳонгир Ғуломов ҳам ҳибсга олинди.

Озодлик манбалари Гулнора Каримова Twitterда қолидирган ёзувлари ва матубуотга берган интервьюларида исми зикр бўлган мулозимларнинг иши “чаппа кетаëтгани ва мол-мулклари талон-тарож ” бўлаëтганига эътибор қаратишди.

Хусусан¸ Озодлик суҳбатлашган МХХ собиқ ходимига кўра¸ президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага оид мол-мулкларни мусодара қилиш жараëнида қатнашган мулозимларнинг қамоққа олингани кўп нарсага ишора қилади:

Тахминларга кўра¸ Гулнора Каримовага қарши тадбирларда иштирок этган мулозимлардан бу амалиëт тугатилгач¸ имконқ қадар жиддий қасд олинмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG