Линклар

logo-print

Путин MH17 рейсини уриб туширилишини тергов қилиш учун халқаро трибунал тузишга қарши чиқмоқда


Россия Президенти Владимир Путин бундан бир йил аввал Украина шарқида Малайзияга қарашли йўловчи самолётнинг уриб туширлгани бўйича БМТ трибуналини ташкил қилиш “шошма-шошарлик” ва “контрпродуктив” бўлади, дея баён қилди.

Кремльнинг маълум қилишича, Путин бу фикрни 16 июль куни, фожиага бир йил тўлиш арафасида Ҳолландия Бош вазири Марк Рутте билан суҳбатда билдирган.

2014 йил 17 июль куни Malaysia Airlines ширкатининг MH17 рейси уриб туширилиши оқибатида самолёт бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.

Рутте БМТ трибуналининг ташкил қилиниши “барча мамлакатларнинг терговда ҳамкорлик қилишини кафолатлайди”, дея баён қилган.

CNN телеканалининг хабар қилишича, Ҳолландия парвозлар хавфсизлиги кенгаши ўтказган терговнинг дастлабки ҳисоботида йўловчи самолётни Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар уриб туширгани айтилган.

Россия расмийлари самолётни Украина ҳарбийлари уриб туширганини иддао қилган, лекин Киев бу иддаоларни рад этган.

XS
SM
MD
LG