Линклар

CNN: Ҳолландия терговчилари Малайзия самолётини россияпараст айирмачилар уриб туширганини хулоса қилди


2014 йил 17 июль куни MH17 рейсининг уриб туширилиши оқибатида 298 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган эди.

2014 йил 17 июль куни MH17 рейсининг уриб туширилиши оқибатида 298 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган эди.

Ҳолландия парвозлар хавфсизлиги кенгаши бир йил аввал Украина шарқида Малайзия йўловчи самолёти уриб туширилгани юзасидан тайёрлаган ҳисоботда бу ҳодиса учун масъулиятни россияпараст айирмачиларга юклади. 2014 йил 17 июль куни Malaysia Airlines ширкатига қарашли Boeing 777 самолётининг уриб туширилиши оқибатида 298 йўловчининг барчаси ҳалок бўлган эди.

CNN телеканалининг хабар қилшича, ҳисобот лойиҳаси Ҳолландия етакчилигида тергов ўтказаётган гуруҳга кирувчи Австралия, Британия, Малайзия, Россия, Украина ва Қўшма Штатлар вакилларига 2 июнь куни тарқатилган. Гуруҳ аъзолари 1 августга қадар ҳисобот юзасидан ўз қарашларини тақдим қилишлари керак, дея хабар қилди CNN. Шундан кейин Ҳолландия парвозлар хавфсизлиги кенгаши якуний ҳисоботни тайёрлайди ва октябрда эълон қилади.

CNN телеканали 16 июль куни, фожиага бир йил тўлиши арафасида ҳисобот лойиҳаси билан танишган иккита манбага таяниб, ҳолландиялик терговчилар MH17 рейси Россияда ишлаб чиқарилган Бук русумидаги ер-ҳаво ракета тизимидан уриб туширилган, дея хабар қилди. Манбаларнинг CNN телеканалига айтишича, ракета Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар назоратида бўлган қишлоқдан отилган.

Иккала манбанинг яна айтишича, терговчилар йўловчи самолётни қуролли можаро рўй берган ҳудуд орқали учирган Malaysia Airlines ширкати ҳам фожиа учун масъул деган хулосани берган.

XS
SM
MD
LG