Линклар

Россияда украин "Ўнг сектори"ни қўллаган миллатчи қамалди


 Максим Калиниченко.

Максим Калиниченко.

Петербургда суд "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида “Рус ўнг сектори” гуруҳини ташкил этган миллатчи Максим Калиниченкони 2 йил 7 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Максим Калиниченко ижтимоий тармоқ орқали ошкора равишда экстремизм, зўравонлик, сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий ва диний нафратга чақирганликда айбдор деб топилди.

Калиниченко 2015 йил февралида Украинанинг Россияда тақиқланган “Ўнг сектор” ташкилотини қўллаб-қувватлаб келганликда айбланиб қўлга олинган эди. Терговнинг билдиришича, у 2014 йил февраль-мартида "ВКонтакте" тармоғида экстремистик руҳдаги ёзувларни қолдирган.

Суд бу ишни далил-исботларни тадқиқ қилмаган ҳолда махсус тартибда кўриб чиқди. Калиниченко бундан аввал полиция ходимига нисбатан зўравонлик қилишга ундаш айблови билан шартли равишда озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG