Линклар

Порошенко таклиф қилган ўзгартишлар Донецкка алоҳида мақом бермайди


Порошенко Олий Радада чиқиш қилмоқда.

Порошенко Олий Радада чиқиш қилмоқда.

Украина Олий Радаси депутатлари президент Петро Порошенко парламент муҳокамасига киритган ҳукумат бошқарувини децентрализациялаш тўғрисидаги ўзгартишларникўриб чиқиш учун Конституциявий судга жўнатди.

Аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситалари Поршенко парламентга Донецкка мухторият ёки махсус мақом бериш мумкин бўлган қонун лойиҳасини тақдим этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Мазкур ўзгартишларни парламентга тақдим этиш чоғида Порошенко матбуотда тарқатилган бу каби хабарларни рад этди ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларига “махсус мақом бериш тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас”лигини таъкидлади. Порошенко таклиф қилган ўзгартишларда “махсус қонун асосида маҳаллий бошқарувнинг ўзига ҳослигини мувофиқлаштириш” назарда тутилган.

“Қонун лойиҳасида фақат Донецк ва Луганск вилоятларида ўзига ҳос маҳаллий бошқарувни ташкил этиш мумкинлиги назарда тутилган”, деди Порошенко.

Украина президенти ўзи таклиф қилаётган ўзгартишлар мамлакатни федерал давлатга айлантириши мумкинлиги тўғрисидаги гапларни рад этди ва Украина унитар давлат бўлиб қолишини, сепаратизмнинг ҳар қандай кўринишлари президент ҳокимияти томонидан бартараф этилишини билдирди.

АҚШ, Франция ва Германия раҳбарлари Порошенкони Минск келишувларига асосан россияпараст айирмачи кучлар эгаллаган Донбасс ҳудудига ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқини беришликка чақириб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG