Линклар

Ямандан Ўзбекистоннинг яна 41 фуқароси олиб чиқилди


Яманда бомба остида қолган уйлардан бири

Яманда бомба остида қолган уйлардан бири

Ўзбекистон матбуотининг пайшанба куни хабар беришича, Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг самолётлари 15 июнда Ямандан мамлакатни тарк этишни истаган 41 нафар ўзбекистонликни олиб чиқди.

Яманга гуманитар ёрдам элтган учоқда ватанига қайтишни истаганлар орасида 16 нафар россиялик, 8 украиналик, 7 тожикситонлик ва ўз уйини тарк этишни истаган 41 яманлик бор.

Озодлик радиоси аввал ўз манбаларига таянган ҳолда Яманда 3000га яқин ўзбекистонлик меҳнат қилиши ҳақида хабар берган эди. Уларнинг айримлари Яманда бир неча ой олдин Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари ҳокимиятни эгаллашга ҳаракат қилаётган шиа исёнчилари билан жангларни бошлаб юборганидан сўнг Россия элчихонаси кўмагида мамлакатни тарк этган.

XS
SM
MD
LG