Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашида Эрон бўйича резолюция овозга қўйилади


БМТ Хавфсизлик кенгаши иғини пайтида олинган сурат.

БМТ Хавфсизлик кенгаши иғини пайтида олинган сурат.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 20 июнь куни Эрон ядровий дастури бўйича резолюциясини овозга қўяди.

Овоз бериш Нью Йорк вақти билан соат 9га белгиланган. Резолюция Эрон ядровий дастури челанганини тасдиқлайди, аммо Теҳронга қурол, баллистик ракеталар технологияларини етказиб бериш эмбаргосини сақлаб қолади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг бундан аввал Эрон юзасидан қабул қилган етти резолюцияси Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклаганини Халқаро атом энергияси бўйича агентлик тасдиқлаганидан сўнг бекор қилинади.

Мазкур резолюция лойиҳаси Венада Эрон ва дунёнинг етакчи олти давлати иштирокида ўтган музокараларда келишилган эди. Мазкур давлатларнинг беш нафари – АҚШ, Россия,Хитой, Британия ва Франция Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган аъзоларидир.

XS
SM
MD
LG