Линклар

logo-print

Бишкекда аксилтеррор амалиёт пайтида 6 одам ўлдирилди


Бишкекда ўтган аксилтеррор амалиёти пайтида олинган сурат.

Бишкекда ўтган аксилтеррор амалиёти пайтида олинган сурат.

Бишкекда 16 июнь куни кечқурун ўтказилган иккита махсус амалиёт пайтида террорчи гуруҳга мансублиги иддао қилинаётган 6 одам ўлдирилди ва яна беш шахс қўлга олинди.

Бишкек марказидаги Панфилов ва Горький кўчалари кесишган жойда махсус амалиёт маҳаллий вақт билан соат 19 да бошланиб, 21.30гача давом этди. Амалиётда юздан ортиқ махсус хизмат ходимлари иштирок этган.

Бу ердаги отишма пайтида 4 террорчи ўлдирилган, махсус хизматларнинг 4 ходими яраланган.

Бишкек яқинидаги Лебединовка қишлоғида ўтган амалиёт пайтида содир этилган отишмада яна 2 террорчи ўлдирилгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG