Линклар

Таниқли шоир¸ 15 йил мобайнида Ўзбекистон ëзувчилар уюшмасига раҳбар бўлган Абдулла Ориповниг Озодликка берган суҳбати ва интернетда эълон қилаëтган сўнгги шеърларида тавба-тазарру ҳамда афсус-надоматни кўрамиз. Шундан келиб чиқиб Қурултой эшиттиришида “Ўзбек зиëлилари тазарру қилишга тайëрми?”¸ деган савол жавобини изладик.

Қасамхўр дунёда кун кўрмоқ учун,

Айтмаган ёлғоним қолмади бирор¸

Дуч келган кимсага қилдим хушомад,

Оёғин яладим мушукдай ҳатто.

Эгилди бир замон тик бўлган қомат,

дея тазарру қилган шоир ўз ватандошларини бу ҳатоларни такрорламасликка ва қўрқмасликка чорлайди:

Сен нега дунёга қарайсан ҳуркиб,

Нега сен бўлишинг керакдир қўрқоқ?

Шоир Абдулла Ориповнинг бу ҳитобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида муҳокама қилиб “Ўзбек зиëлилари тазарру қилишга тайëрми?”¸ деган савол жавобини изладик.

Қурултой қатнашчиларига кўра¸ ўз вақтида зулмга ҳизмат қилган зиëлиларнинг тавба қилгани Ўзбекистоннинг янги тарихида ноëб ходиса.

Ўзбек ойдинлари Чўлпон¸ Фитрат¸ Қодирийлар устидан чақув ëзган ëзувчилар тавба қилмасдан оламдан ўтиб кетишди.

Чўлпонни "чуқур назарий асослар"да қаттиқ қоралаб¸ қамалишига сабаб бўлган Миёнбузрук Солиҳов Туйғун¸ Иззат Султон¸ Уйғун ва Ғафур Ғулом каби шоирлар тазарру қилмасдан ўтиб кетганига тарих гувоҳ.

Ëзувчи Набижон Боқийнинг Ўзбекистон МХХ архивларида сақланаëтган Абдулла Қодирийнинг жиноят ишига таяниб ëзишича, Абдулла Қодирийнинг отиб ўлдирилишида ëзувчи Ғафур Ғулом чақувлари ҳам сабаб бўлган.

Қурултой қатнашчилари назарида Ўзбекистон “Тазарру оловида тобланмаган эл” бўлиб қолмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG