Линклар

Футбол равнақи бўйича Ўзбекистон дунёда 57-ўринни эгаллади


Футбол ишқибозлари Пахтакор марказий стадионида

Футбол ишқибозлари Пахтакор марказий стадионида

Ўзбекистон футболни ривожлантириш кўрсаткичларига кўра дунё бўйича 57-ўринга қўйилди.

Россиядаги Плеханов номли Иқтисодиёт университети тадқиқотчилари томонидан 2015 йил бўйича ўтказилган тадқиқотда Ўзбекистон ушбу кўрсаткич билан МДҲ давлатлари орасида Россия ва Украинадан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

Дунё бўйича биринчи ўринни Германия эгаллаган. Франция иккинчи ва Нидерландия учинчи ўринни эгаллаган.

Тадқиқотда спорт бўйича терма жамолар ва клубларнинг мувафаққиятлари, футболнинг оммабоплиги ва футбол ривожи учун ташқи шароитлар инобатга олинган.

XS
SM
MD
LG