Линклар

Бугун Австралия, Нидерландия ва Украинада MH17 учоғи қурбонлари хотирланмоқда.

Роппа роса бир йил аввал Донбассда Malaysia Airlines ширкатининг MH17 рейси уриб туширилган ва самолёт бортидаги 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди.

Ҳалокат қурбонларининг аксари- 193 нафари нидерландияликлар эди. Шунингдек, қурбонлар орасида Австралия, Малайзия, Индонезия ва бошқа давлатларнинг фуқаролари бўлган.

Жума куни Нидерландиянинг Ньювегейн шаҳрида авиаҳалокат қурбонлари хотирланди.

Австралияда ҳам қурбонлар хотирланиб, Бош вазир Тони Эбботт ҳалокат қурбонлари номи битилган хотира ёдгорлигини очди.

XS
SM
MD
LG