Линклар

GM O’zbekiston ишлаб чиқаришни 6,5 фоизга қисқартирди


GM O’zbekiston Россия бозорида касодга учрамоқда.

GM O’zbekiston Россия бозорида касодга учрамоқда.

GM O’zbekiston олти ойда автомобил ишлаб чиқаришни 6,5 фоизга қисқартирди.

“Ўзавтосаноат” ширкатининг маълум қилишича, 2015 йилнинг биринчи чорагида GM O’zbekiston119 минг 412 автомобил ишлаб чиқарган. Ўтган йилнинг шу даврида эса эса 127 минг 700 автомобил савдога чиқарилган эди.

GM O’zbekiston Россияда юзага келган иқтисодий инқироз ортидан ўтган йилдан бери автомобил ишлаб чиқаришни озайтиришга мажбур бўлмоқда. Масалан 2013 йилда 246 минг 600 автомашина ишлаб чиқарилган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 245 минг 600тани ташкил қилган. 2013 йилда ишлаб чиқарилган машиналарнинг 90 минг 800 таси экспортга чиқарилган бўлса, 2014 йилда 55 минг 200 машина экспорт қилинган.

GM O’zbekiston автомашиналарининг Россияда сотилиш кўлами ўтган йилга нисбатан 57 фоизга камайган ва олти ойда Россия бозорида фақат 10 минг 300 машина сотилган.

XS
SM
MD
LG