Линклар

Хаменеи АҚШнинг "такаббур сиёсати" Теҳронни ўзгартира олмаслигини айтди


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаменеи

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаменеи

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хаменеи Ислом республикасининг “такаббур Қўшма Штатларга нисбатан позицияси ўзгармайди”, деб баёнот берди.

18 июль куни Ийд ал Фитр муносабати билан телевидение орқали чиқиш қилган Али Хаменеи дунёнинг етакчи давлатлари билан Теҳрон ядровий дастури бўйича шартномага эришилгани Эроннинг Сурия, Ироқ ҳукуматларига, Яман, Баҳрайн ва Фаластиндаги “мазлум одамлар”га ёрдам беришни тўхтатишини англатмаслигини айтди.

14 июлда дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон ўртасида Венда эришилган шартномага асосан Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклаши лозим, бунинг эвазига Теҳронга нисбатан халқаро санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади.

Мазкур музокараларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган беш аъзоси - АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция, шунингдек, Германия ва Европа Иттифоқи иштирок этган.

XS
SM
MD
LG