Линклар

Путин Порошенко таклифларини "етарли даражада мукаммал эмас", деб атади


Владимир Путин 17 июлда Германия, Франция ва Украина раҳбарлари билан 2 соат телефон орқали суҳбатлашди.

Владимир Путин 17 июлда Германия, Франция ва Украина раҳбарлари билан 2 соат телефон орқали суҳбатлашди.

Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбари Петро Порошенко Олий Радага тақдим этган конституциявий ўзгартишлар лойиҳасини “етарли даражада мукаммал эмас”, деб атади.

Владимир Путин 17 июль куни Германия, Франция ва Украина раҳбарлари билан икки соатлик телефон суҳбати чоғида ўзгартишлар лойиҳаси Украина шарқидаги исёнчилар етакчилари билан муҳокама қилинмагани ва шунинг учун ҳам Минск шартномасига зид келишини айтди.

Путин Порошенкони бевосита тан олинмаган Донецк ва Луганск республикалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказишга чақирди. Украина президенти россияпараст айримачилар билан музкаралар ўтказишни рад этиб келмоқда.

Порошенко бир неча кун аввал Олий Радага мамлакат бошқарувини децентрализациялаш ва маҳаллий бошқарувларнинг ўзига ҳослигини таъминлаш юзасидан конституциявий ўзгартишлар лойиҳасини тақдим этган эди. Мазкур лойиҳада Донецк ва Луганскка мухторият мақомини бериш назарда тутилмаган. Россияпараст айримачилар эса мухторият берилишини талаб қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG