Линклар

Грецияда 20 июндан банклар қайта очилади


Греция банкоматларидан кунига фақат 60 евро пул ечиб олиш мумкин.

Греция банкоматларидан кунига фақат 60 евро пул ечиб олиш мумкин.

Грециядаги банклар уч ҳафталик танаффусдан сўнг 20 июлдан яна ишлай бошлайди. Бироқ мижозлар пулни фақат банкоматлардан ечиб олиши мумкин бўлади.

Хабарларда айтилишича, банкоматлардан бир одам пластик карточка орқали кунига фақат 60 евродан кўп бўлмаган миқдорда пул олиши мумкин.

Греция молия вазири ўринбосари Димитрис Мардас бир кунда банкоматдан 60 евро олмаган одам эртаси куни 120 евро олиш имкониятига эга бўлиши масаласи ҳукумат томонидан муҳокама қилинаётганини билдирди.

Европа Марказий банки Грецияни фавқулодда молиялаштириш ҳажмини кўпайтиришини эълон қилганидан сўнг грек банклари қайта очилиши эълон қилинди.

Инқирозга юз тутган Грециянинг ҳалқаро кредиторлардан 240 миллиард евро қарзи борлиги айтилади. 30 июнда Греция Халқаро валюта жамғармасидан бўлган 1 миллиард 550 миллион евро қарзини тўлай олмагани ортидан расман “банкрот давлат” сифатида эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG