Линклар

Царнаев Колорадодаги кучли қўриқланадиган қамоқхонага олиб ўтилди


Бостондаги марафон пайти портлашларни содир этган Жоҳар Царнаев Колорадо штатидаги энг кучли қўриқланадиган қамоқхонага олиб ўтилган.

2001 йил 11 сентябрдаги террор ҳужумларида айбдор топилган Закариё Мусовий ва бошқа энг хавфли жиноятчилар Колорадо штатининг Флоренс шаҳридаги шу қамоқхонада сақланади.

21 ёшли Царнаев уч одам ўлимига сабаб бўлган 2013 йил 24 июнь кунги Бостондаги ҳужумда айбли деб топилиб, ўлимга ҳукм этилган эди.

Акаси Тамерлан қўлга олиш пайтида полиция томонидан отиб ўлдирилганди.

XS
SM
MD
LG